Қўл тўпи ўйини
Гулзордаги анвойи гуллар ҳар бири ўз ранги, ифори билан чирой касб этгани каби спортнинг барча турлари ҳам диққатингизни тортмасдан қолмайди. Улар ичида қўл тўпи айрича моҳиятга эга. Тезкорлик ва илдамлик бу спорт мусобақасида ҳам ғалабани таъминлашга гаров бўла олади. Бу спорт турига институтимизда эътибор юқори даражада.
2018 йил 23 - 24 октябрь кунлари “Спорт - соғлик гарови” шиори остида факультетлараро талаба-ёшлар ўртасида спортнинг гандбол тури бўйича Ректор кубоги спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада 7та факультет (ГМ, ГИМ, ГТҚ, ҚСХЭТ, ҚХМ, ЕРБ, СХТЭБ,) терма жамоалари иштирок этишди. Улар ўртасида қизиқарли беллашув бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада жами 82 нафар талаба-ёшлар фаол қатнашишди.
Мусобақа сермазмун ва самарали ўтказилди. Ушбу беллашув якунида ғолиб жамоалар Институт раҳбарияти томонидан диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалар билан муносиб тақдирландилар. Натижага кўра, биринчи ўрин ГИМ факультети, иккинчи ўрин ГТҚ факультети, учинчи ўрин СХТЭБ факультетининг терма жамоаларига насиб этди.
“Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мудири М.Норқобилов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов