ОЧИҚ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

Маълумки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади. Истиқлол йилларида мазкур соҳа тубдан ислоҳ қилиниб, унинг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг муҳим омили сифатида экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида изчил чора-тадбирлар кўрилаяпти. Сабаби, республикамизда суғориладиган ерларнинг ярмидан кўпроғи турли даражада шўрланган бўлиб, бу ҳол тупроқ унумдорлиги, экинлар ҳосилдорлигига доимо хавф солиб туради. Бироқ юртимизда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш масаласига устувор аҳамият берилиб, тизимли чора-тадбирлар олиб борилаётгани туфайли муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Бугун институтимизнинг “Ирригация ва мелиоратсия” кафедраси ассистенти Ахмеджанова Гулнора Тешабаевна 3 - босқич 303-гуруҳ талабаларига  “Суғориладиган ерларда зах қочириш ишлари.Умумий ва хусусий сув мувозанат тенгламалари” мавзусида Очиқ амалий машғулот дарсини ўтди. Очиқ дарсда Гидрометерология илмий-текшириш институти кичик илмий ходими Гафуров А.А., Ирригация ва мелиорация кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Машғулот аввалида ўқитувчи талабаларга: Суғориладиган ерларда зах қочириш ишлари. Умумий ва хусусий сув мувозанат тенгламалари ҳақида тушунчалар бериш билан бошлади. Шунингдек, зовурга тушадиган юкламни нима учун аниқлаш кераклиги тартиби тушунтирилди ва талабаларни ҳар бирига алоҳида топшириқлар берилди. Дарс сўнгида машғулотда фаол иштирок этганликка қараб ўқитувчи ҳар бир талабани баҳолаб борди.  Амалий машғулот дарси талабалар ва ўқитувчи ўртасида ўзаро фикр-алмашиниб,савол-жавоб тарзида қизиқарли ўтказилди.

“Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Ахмеджанова Г. Ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов​​