Институтлараро тажриба алмашиш
Институт ректори Ў.Умурзоқов ташаббуслари билан “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари 2020 йил 20 февралда Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) “Ахборот таълим технологияси ва касб таълими” кафедраси ва И.Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университетининг (ТДТУ) “Энергия машинасозлиги ва касб таълими” кафедраларининг фаолиятини ўргандилар.
Ўрганиш жараёнида ТАТУнинг “Ахборот технологиялари ва касб таълими” кафедраси мудири Делов Тўлқин Эркинович ва етакчи ўқитувчилари Ш.Позилова ва Д.Сафаевалар ва ТДТУнинг “Энергия машинасозлиги ва касб таълими” кафедраси мудири Хакимов Жамшид Ўктамович ва етакчи ўқитувчилари проф. Б.Тулаев, Ш.Бекмуродовлар билан ўзаро тажриба алмашишдилар. Улар томонидан кафедраларда олиб бораётган ишлари, ютуқлари ва келажак стратегиялари билан ўртоқлашилди.
Кафедраларнинг фаолиятини ўрганиш жараёнида қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
- Кафедралар билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш.
- Кафедрада соҳа йўналиши бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш.
- Ҳар бир кафедра кесимида тайёрланадиган соҳа йўналишлари бўйича ўқув адабиётларни хамкорликда чоп этиш.
- Ўқув режалар ва дастурларни такомиллаштириш борасида ҳамкорлик қилиш.
- Кредит таълимга ўтишдаги олиб борилаётган тажрибаларидан ўрганиш ва улар билан ҳамкорликда ўқув режаларини ишлаб чиқиш.
- Ҳамкорликда очиқ дарслар ташкил этиш.
- Мураббийлик соатларини ташкил этилишидаги тажрибаларини ўрганиш ва бошқалар.
Бундай тажриба алмашиш ва уларни фаолиятини ўрганиш жараёнида профессор-ўқитувчиларимиз:
- бевосита ўзларини иш жараёнидаги фаолиятларини қанчалик даражада эканлигини хис қиладилар;
- яна ҳам кўпроқ тажрибага эга бўлишга ва фаолиятини такомиллаштиришга ҳаракат қиладилар;
- яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш зарур эканлигини тушуниб етадилар;
- ўзлари устида, касбий маҳоратларини оширишга, ИТИ ларини янада ривожлантиришга ва иш режаларини кенг миқдорда тузишга ва уни бажаришга ҳаракат қиладилар. Энг асосийси кафедранинг келажак йўл-харитасини тузишга имкон яратади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати.