22-халқаро «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмаси
2020 йилнинг 25 февраль куни Ёшлар Ижод Саройида Савдо-Саноат Палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ва «Expocontact» компанияси 22-халқаро «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмасининг дастлабки иш куни бошланди. Кўргазманинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ва ҳорижий мамлакатлар ўқув юртларда замонавий методикалар асосида таълим беришлари билан таништириш, ўзаро тажриба алмашишга кўмаклашиш, шунингдек ёшларга ва кенг оммага ўзларини қизиқтирган мутахассислиги бўйича билим олишлари учун ўқув юртларини танлашга ёрдам бериш. Кўгазмага мактаб, коледж ва лицей ўқувчилари абитуриентлар, талабалар уларнинг ота-оналари, ўқув муассасаларнинг вакиллари, кўргазма ўтказилиш даврида мамлакатимизнинг 35 дан ортиқ институт ва университетлари, 40 дан зиёд ўқув марказлари ҳамда Европа, Осиё, Латвия, Россия ва бир қанча бошқа мамлакат университетлари иштирок этди, шунингдек барча қизиқувчилар. Ушбу кўргазмада институтнинг “Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг” бўлими билан биргаликда ГМ, ГТҚ, ҚХМ, ҚСХЭТ факультетлар ўзларининг кўргазмали воситалари (баннерлар) ва институт фаолиятини ёритиб берувчи видео ролик материаллари (буклетлар) билан фаол қатнашмоқда.
ТИҚХММИ матбуот хизмати