Кўрик-танлов завқида

2018-йил 21-декабр куни ТИҚХММИ ГМ факультетининг фаол қизлари ўртасида  "Балли қизлар" кўрик-танлови ўтказилди. Танлов факультет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раисаси Д.Мадазизова ва факультет Ёшлар иттифоқи етакчисининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ёрдамчиси Ш. Искандарова томонидан ташкиллаштирилди.

Кўрик-танловни баҳолаш учун ҳайъат аъзолари Низомий номидаги ТДПУ Ибн Сино маърифат маскани раисаси С.Сафарова, А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети ХҚҚ раисаси Б.Хасанова, ТИҚХММИ ҚХМ факультети ХҚҚ БТ раисаси Н.Ҳолиқовалар таклиф этилдилар.

Танловни факультет декани Фатхуллоев Алишер Мирзатиллоевич очиб бердилар. Танловда 4 нафар иштирокчи қатнашди. Улар 1-босқич 103-гуруҳ талабаси Хусанова Эъзоза, 2-босқич 212 б-гуруҳ талабаси Искандарова Ноҳила, 2-босқич 207-гуруҳ талабаси Жуманазарова Комила ва 2-босқич 218-гуруҳ талабаси Имомалиева Соҳиба. Иштирокчилар 4-шарт бўйича беллашдилар. 1-шарт таништирув, 2-шарт қовоқ маҳсулотларидан  дастурхон тузаш ва берилган маҳсулотлардан салат тайёрлаш, 3-шарт эркин мавзуда миллий рақс, 4-шарт савол-жавоб. Тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтказилди. Беллашув натижасига кўра 218-гуруҳ талабаси Имомалиева Соҳиба ғолиб деб топилди ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

“Гидромелиорация” факультети ХҚҚ БТ раисаси Д.Мадазизова ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов