Бир ҳафталик малака ошириш курсида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 1 августдаги “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тўғрисидаги” 74-сонли буйруғи ижросини таьминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги ПКҚТ ва УМО тармоқ марказида 2018 йил 17- декабрдан 23-декабргача Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Туман Ирригация бўлими бошлиқлари” бошлиқлари учун 7 кунлик малака ошириш курси ташкил этилган курсда  иштирок этаётган Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти туман ирригация бўлим бошлиқлари институтимизнинг “Гидромелиорация” факультетида таълим олаётган Қашқадарё ва Сурхондарёлик талаба ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда  кўп йиллардан буён сув сохасида ишлаб келаётган Сурхондарё вилояти Узун тумани  ирригация бўлим бошлиғи Дўстлик ордени сохиби Юсуп Саидов талаба ёшларнинг институтдаги фаолияти, ўқув жараёнини, уларнинг муаммолари уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишишди ва дилдан суҳбатлашди. Талабаларга ҳозирги кунда сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўзлари ишлаб турган корхоналарида ўтказишга таклиф қилишди ва ёрдам беришларини билдиришди. Институтни шу йил тамомлаётган талабаларни ишга таклиф қилиб ҳамкорликда бирга бир тану бир жон бўлиб ишлашга  чақирди.

ПКҚТ ва УМО тармоқ маркази бўлими бошлиғи Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов