Ёш авлод билан тарғибот ишлари

"Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш" факултети Технологик жараёнларни ишлаб чиқаришда автоматлаштириш ва бошқариш кафедраси, профессор ўқитувчилари томонидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани 41-мактаб 11-синф ўқувчилари билан институтимиздаги шароитлар ва имкониятлар ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Унда институтимиз рейтинги, мавжуд факултетлар, илмий салоҳияти ютуқлари ва келажакдаги имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари берилди. 

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати