Моҳир қўллар

2019 - йил, 1-февраль куни «Г» ўқув биноси 2-қаватида, «Гидромелиорация» факультети ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамда факультет Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти томонидан яна бир ажойиб тадбир уюштирилди.

Факультет ёшлар иттифоқи кенгаши қошида ташкил этилган «Моҳир қўллар» тўгараги фаол қизлари ва тўгарак раҳбари ушбу факультет талабаси Азиза Буриева, “ҚЎЛ МEҲНАТИНИ ҚАДРЛАЙМИЗ” номли савдо-ярмаркаси ўтказди.

Ушбу савдо ярмаркасида фаол ва маҳоратли қизлар ўзлари ясаган тақинчоқлар ва ширинликлар билан иштирок этишди. Ярмарка 09:00 дан 15:00 гача давом этди. Савдо ярмаркасидан кўзланган мақсад, ярмаркадан тушган пул маблағлари меҳрибонлик уйларига хайрия сифатида ишлатилади. Савдо ярмаркасида бошқа факультет талабалари ҳам иштирок этишди.

Факультет ёшлар етакчиси Нодир Олимжонов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов