Фан олимпиадасининг илк босқичи

26-27 март кунлари "Ирригация ва мелиорация" кафедрасида “Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси” фанидан Республика фан олимпиадасининг 1-босқичи юқори савияда ташкил этилиб, Низомда белгиланган тартиб асосида муваффақиятли ўтказилди. 

“Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси”  фанидан Республика фан олимпиадасининг 1-босқичида "Гидромелиорация" факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши ҳамда "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” таълим йўналишидан 20 нафар талабалар иштирок этишди.

Республика фан олимпиадасининг 1-босқич натижаларига асосан, "Гидромелиорация" факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши  403-гуруҳ талабаси Абдукаримов Аброр Баходир ўғли 1-ўринни, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 402-гуруҳ талабаси Жўраева Хаётхон Нодиржон қизи 2-ўринни, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 402-гуруҳ талабаси Аллаярова Дилбар Собитжон қизи 3-ўринни эгаллади. 

“Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Д.Г.Юлчиев ахбороти 

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов