“Ўзэкспомарказ”га ташриф

СХМ – 308 гуруҳ талабалари 15-март куни  гуруҳ  мураббийи  “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси доценти вазифасини  бажарувчи Қ.Т. Рахимов  билан  биргаликда  “Ўзэкспомарказ” да  ташкил  этилган  “14-Халқаро  Қишлоқ  хўжалиги” кўргазмасига ташриф  буюришди.

Талаблар  кўргазмада  ҳозирги  кунда  қишлоқ  хўжалигида  фойдаланилаётган  энг  замонавий  техника  ва  технологиялар  билан  танишдилар. Ўзларига  қизиқарли  бўлган  жиҳатлар  ҳақида  иштирокчиларга  саволлар  билан  мурожаат  қилдилар. Энг  асосийси  талабалар  кўргазмадан  катта  таассуротлар  билан  қайтишди.  Уларда  бундай  кўргазмаларда  келажакда  ўзлари  ҳам  иштирок  этиш  ниятлари  ҳосил  бўлганини   айтиб  келишди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов