“Китоб- бизнинг дўстимиз''

Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя килиш уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиш учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида ўтган қисқа давр мобайнида муайян ишлар амалга оширилиб, анъанавий ва маьрифий ҳар хил турдаги тарғибот ишлар олиб борилмоқда. ТИКХММИ "Гидромелиорация" факультети хотин-қизлар билан ишлаш бўйича Кенгаш раиси З.Ф. Бекназарова раҳбарлигида  4-сонли талабалар турар жойида Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича тадбир ўтказилди. Тадбирда 5 та муҳим ташаббуснинг 4 - муҳим ташаббус китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида талаба қизлар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди.

Мазкур тадбирда талаба қизлар ўртасида китобхонлик бўйича саҳнавий чиқишлар ўтказилди ва йиғилганларнинг кўнгли хушнуд этилди. Фаол қизларга кенгаш аъзолари томонидан қизиқарли китоблар совға қилинди. Китоб- инсоннинг энг яқин дусти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган.  Шундай экан, бугунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати