Юуқори натижа кўрсатишди

Инновацион Ривожланиш Вазирлиги томонидан ўтказилган "Techno Ways" технологик ривожланиш марафони ўз якунига йетди!.️ Марафон доирасида Республика ОТМ ларидан 100 га яқин жамоаларнинг инновацион лойиҳалари кўриб чиқилди ва финал босқичида 27 та жамоа иштирок этиб, улардан 12 таси ғолиб деб топилди. Жамоалар орасидан энг юқори натижани ТИҚХММИ "Гидромелиорация" факултети hydroleaders  жамоаси эгаллади ва уларнинг лойиҳаларини янада ривожлантириш мақсадида 30 000 000 сўм миқдорида лойиҳа молиявий қўллаб қувватлантирилди. Эслатиб ўтамиз марафон давомида hydroleaders жамоасининг #Smart_DIS #GidroPower Илмий раҳбар Л.Самиев Лойиҳалари қатнашди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати