Балли, йигитлар

Мамлакатимизда маънавий-маърифий, таълим-тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу қатори «Гидромелиорация» факультети ташаббуси билан 14-декабрь 2018-йил ТТЖ-3 да “БАЛЛИ, ЙИГИТЛАР” кўрик - танлови бўлиб ўтди. Кўрик - танлов иштирокчилари «Гидромелиорация» факультети 102-гуруҳ талабаси Абдукаримов Жавохир, 404-гуруҳ талабаси Рўзматов Аброр, 205-гуруҳ талабаси Маҳмудов Шахзод ҳамда «CХТE ва Б» факультети 102-гуруҳ талабаси Исроилов Исломлар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Танлов шартлари:

1.Таништирув шарти

2. Сиз дам олиш куни ошхонадасиз…

3. Тезкор савол-жавоб

4. Рақс тушиш

5. Яширин шарт (Галстук боғлаш)

6. Эркин мавзу

Танлов шартларини баҳолаб бориш учун ҳайъат аъзолари «Гуманитар фанлар» кафедраси доценти Х.И. Азимов, «Тиллар» кафедраси мудири доцент Ф.Б.Киличева, «Тиллар» кафедраси доценти К.Н.Рахимова ҳамда «Ирригация ва мелиорация» кафедраси ассистенти Ш.Ҳ.Мардиевлар қатнашди. Қизғин баҳс ва музокара остида ўтган кўрик-танловда талаба йигитларимизнинг ўз билим ва истедодларини ҳолисона баҳолашда ҳайъат азолари ҳар бир шартга максимал 5 баллдан умумий 30 балли баҳолаш меъзонида 3-ўринни икки нафар талаба йигит умумий тўплаган бали 25 балл- Рўзматов Аброр ва Исроилов Ислом, 2-ўринни 26 балл билан Абдукаримов Жавохир ва 1-ўринни Маҳмудов Шахзод қўлга киритди. Танлов иштирокчиларига ТТЖ-3 тарбиячи педагоги А. Хаитова ва «Гидромелиорация» факультети маънавий ишлар бўйича декан муовини Х.Тўйчиевлар томонидан ташкил этилган эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди. Ўйлаймизки, талаба ёшлар ҳаётида бундай кўрик-танловлар ўтказиб туриш, келажакда биз тайёрлайдиган кадрлар сифатига ҳамда жамиятда ҳар томонлама ўз ўрнини топишга кенг замин яратилади.

Ирригация ва мелиорация кафедраси ассистенти Ш.Мардиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов