“Tashkent City” марказига ташриф

Давлатимизда барпо қилинган хозирги кун талабига жавоб берадиган объектлар билан танишиш хамда талаба ёшларни маънавий рухиятини янада юксалтириш мақсадида “Гидромелиорация” факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 101-гурух талабалари 2020 йил 12 декабр куни “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказига ташриф қилишди. Талаба ёшлар “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказига ташриф жараёнида замонавий шаҳарча билан яқиндан танишишди. Мазкур шаҳарчадаги ишбилармонлик марказлари, офислар, турар жойлар, парклар ва бошқа бир қатор ижтимоий обектларнинг замон талабига жавоб берадиган холда қурилганлиги талабаларнинг маънавий ва маърифий салоҳиятини янада оширишда катта аҳамиятга эга бўлди. Талаба ёшлар қуйидаги объетлар тўғрисида тўлиқ маълумот олишга савзовор бўлишди: “Gardens Residence”,  “Central Plaza”, “Hyper Partners Center”, “Nest One”, “Moliya markazi”, “Tashkent City Park” ва бошқалар. “Tashkent City”га талаба ёшларнинг ташрифи маданий хордиқ чиқариш хамда маънавий томондан ўз билимларини оширишга ҳизмат қилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати