Касбий педагогикада таълим методлари

Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг “Инсон тафакурининг қуввати ва кенглиги аввало муаллим тарбиясига боғлиқ” деб бежиз айтишмаган. Ҳақиқатдан ҳам, биз ўзимиздаги жамики яхши фазилатлар, ҳаётда эришаётган барча ютуқларимиз бизга таълим бераётган устозларимиз ва уларнинг маҳорат ва мехнатига боғлиқ.

Касб таълими йўналишида таълим олаётган институтимиз талабаларига педагогика фанидан таълим методлари босқичма-босқич ўргатиб борилади Бугун 13 декабр 2018 йил Педагогика психология ва ўқитиш методикаси кафедраси мудири п.ф.д., профессор. Исмоилова Зухра Карабоева “Касбий педагогикада таълим методлари” мавзусида Очиқ маъруза дарсини тақдим этди. Маърузада Тошкент Иқтисодиёт Университети доценти Раъно Абдуллаева, Гидромелиорация факультети декани Алишер Фатхуллаев ҳамда институт профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. 

  Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти