“Темурийлар тарихи” музейида

Бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақадида "Гидромелиорация" факультети “Сув таъминоти муҳандислик тизимлари” таълим йўналиши 105 - гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийи Ахмеджанова Г.Т раҳбарлигида “Темурийлар тарихи” музейига ташриф буюришди. Талабаларга “Темурийлар тарихи” музейи  билан тўлароқ таништириш ниятида экскурсия ўтказилди. Экскурсия талабаларга музей ходими бошчилигида тўлиқ таништириб берилди. Талабалар “Темурийлар тарихи” музейида Ислом Каримовнинг Амир Темурга бўлган ҳурматни ифодаловчи дил сўзлари ва “Темир тузуклари” дан келтирилган иборалар экспонатларини мазмунан бойитган. Кўргазма залининг марказидаги деворий тасвирдан “Буюк Соҳибқирон – буюк бунёдкор” номи 3 қисмдан иборат асар ўрин олганлигини кўрдилар. Талабалар ўзларига керакли маълумотларни олдилар. Ташриф жараёнида талабалар музей ходимларига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди, берилган саволларга аниқ жавоблар олишди.  

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати