Талабалар лигаси

Республикамизда фаолият юритаётган халқаро институтлари филиаллари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича «ТАЛАБАЛАР ЛИГАСИ» ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг «ИРРИГАТОР» терма жамоаси таклиф қилиниб Тошкент шаҳар биринчилигида муваффақиятли фаол иштирок этмоқда.

Мусобақада жами 12 та терма жамоа айланма шаклда ўказилмоқда. Ўйинлар ҳафтанинг ҳар шанба куни Халқаро Вестминстер университети ҳамда Цингапур Менежментни Ривожлантириш институтининг спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Жамоамиз шу кунгача 5 нафар терма жамоага қарши ўйин ўтказди ва 5 та ўйинда ҳам ғалаба қозониб турнир жадвалида 15 очко билан якка пешқадам бўлиб келмоқда.

Жамоамизнинг 5-тургача эришилган натижалари:

Терма жамоа номлари

Голлар сони

Ўтказилган сана

1-тур

ИРРИГАТОР : МДИСТ

2:1

10.11.2018й

2-тур

ИНҲА : ИРРИГАТОР

1:9

17.11.2018й

3-тур

ЮТИТ : ИРРИГАТОР

2:12

24.11.2018й

4-тур

ВEСТ-Б : ИРРИГАТОР

1:11

1.12.2018й

5-тур

ТУИТ : ИРРИГАТОР

0:6

7.12.2018й

 

15.12.2018 й. санасида 6-тур ўйинини ўтказади. “ИРРИГАТОР терма жамоасига кейинги ўйинларида омад тилаб қоламиз..!

Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мудири М. Норқобилов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов