Таянч доктарантура изланувчиларининг ҳисоботи

Изланиш ва интилиш илм ҳикмати ва самарасидир. Тадқиқотчиларга хос қоида бу. Мавзунинг долзарблиги ва янгилиги билан илм - фанга қўшиладиган ҳисса жамият ривожида катта аҳамиятга моликдир. 2019 йил 11 январ куни "Гидромелиорация" факультетининг “Гидравлика ва гидроинформатика”, “Ирригация ва мелиорация”, “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш”, “Экология ва сув ресурларини бошқариш” кафедраларида таҳсил олаётган таянч доктарантларнинг тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан 2018 йилда амалга оширган тадқиқот натижалари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Ҳисоботда факультет Илмий Кенгаши аъзолари томонидан изланувчиларга тегишли таклиф ва маслаҳатлар берилди.

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов