“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси доценти ўз соҳасининг етук олими Гияз Усманович 80 ёшни қаршилади.

  “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси доценти Гияз Усманович 80 ёшни қаршилади. Гияз Усмановичнинг 80 ёшга тўлиши муносабати билан институт ректори номидан Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, “Гидромелиорация” факультети декани А.Фатхуллоев, “Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши” раиси З.Исмаилова, Касаба уюшмаси раиси Ф.Ирисов ҳамда “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси жамоаси табрикладилар. Гияз Усмановични муборак таваллуд кунингиз билан яна бир бор чин қалбимиздан табриклаймиз. Халқ олдидаги хизматингиз, ўз касбингизга бўлган фидоийлик, жонкуярлик,   ҳалоллик каби хислатларингиз институт жамоаси томонидан  қадрланади. Устозга узоқ умр, оила ва яқинлари, дўсту-биродарлари бахтига доимо соғ-саломат бўлишинини, кўнгилларидаги жамики эзгу ниятларингизга эришиб юришларини тилаб қоламиз.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати