Тозалик – турмуштарзимиз!
Жорий йилнинг 5 октябрь куни 3-сонли талабалар турар жойида “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор-ўқитувчилари талабалар билан ану шу мавзуда давра сухбати ўтказдилар. Давра суҳбатида инсон аввало қалбини тозалайди, яъни уни чиркин, кир тушунчалардан тозалаб мусаффо қалб эгаси бўлиши керак. Тоза қалб эгаси бўлган инсон энди баданини тоза тутиши керак. Тоза қалб, тоза бадан фақат тоза либослар билангина бўлиши мумкин. Бундай покликка эга бўлган инсон фақат тоза жойда яшамоғи, яъни ўзи яшаб турган уйини, хонасини озода, саранжом – саришта тутмоғи шарт бўлади. Поклик-озодаликнинг шундай кўриниши аждодларимиздан бизга меросдир ва биз бунга амал қилишга бурчлимиз! деб таъкидладилар.
Гидромелиорация факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев