Ўтганларни ёд этиб

9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг аҳамиятини сингдириш, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилиши, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини тушунтириш ва тарғиб этиш кўзда тутилганлигини ёшлар онгига доимий сингдириб боришимиз лозим. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Гидромелиорация” факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши 2-курс, 205-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Ш. Ботиров бошчилигида "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов