Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс марказига ташриф

  2020 йилнинг 4 март куни Гидромелиорация факультети “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасини “Эврика” тўгарагининг иқтидорли талабалар ва билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги Вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс марказига ташриф бўюришди. Ташриф давомида маркази директори Аҳмаджонов В. М. ва Р.Саидов ва бошқа мутахассислар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Булиб ўтган давра сухбатида Сув хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини лойихаси ва Smart Water мавзулари бўйича тақдимот бўлиб ўтди. Давра суҳбати давомида талабалар томонидан Smart Water технологияси бўйича жуда куп қизиқарли саволлар юзасидан бахс мунозара шаклида бўлиб ўтди.

 

Ўтказилган давра суҳбати жараёнида иқтидорли талабалар вa “Гидромелиорация” факультети декани А.М.Фатхуллоев ва “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси докторанти Л.Самиевлар томонидан бир қатор саволлар берилиб, учрашув муҳокамага бой, қизиқарли ва юқори савияда ўтказилди. Давра суҳбати oxирида Гидромелиорация факультет декани A.M.Фатхуллоев вa Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси докторанти PhD Л.Н.Самиевлар Марказ директори В.М.Аҳмаджоновга кенг қамровли давра суҳбати учун миннатдорчилик билдирилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати