Устоз шогирд мусобақаси

Бугунги кунда жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни бўш вақтларини тўғри ва самарали ташкил этишда спортнинг ўрни беқиёс. Жисмоний тарбия, талабалар ҳаётига тобора чуқурроқ кириб бормоқда, чунки у киши саломатлигини сақлаш ва мустахкамлаш уни жисмоний жиҳатдан ривожлантириш ҳамда бўш вақтдан оқилона фойдаланиш воситаси бўлиб келмоқда.

Ирригация ва мелиорация кафедраси доценти Адҳам Маматалиев ва ассистант Жавлон Ишчановлар 3-ТТЖда 1-курс талабалари ўртасида стол тенниси бўйича қизиқарли мусобақа уюштирдилар. Мусобақада талабалар командалари билан биргаликда устозлар командаси ҳам иштирок этди. Бу эса талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Мусобақа жуда кўтаринки ва дўстона руҳда ўтди. Устозларнинг мусобақада маҳорат билан иштирок этиши, умуман спорт билан шуғулланишлари талабаларга ўрнак бўлди дейиш мумкин. Бу учрашув талабаларни спортга янада яқинлаштиришда бироз бўлсада туртки бўлса ажаб эмас.

Доцент Адҳам Маматалиев ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов