Турдош олий ўқув юртлари билан тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорлик ишлари

Институт ректори профессор Ў.П.Умурзаков ташаббуслари билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Гидравлика ва гидроинформатика» кафедрасининг профессор-ўқитувчилари 28 февраль куни Тошкент Темир йўл муҳандислари институтига “Муҳандислик коммуникациялари ва тизимлари” кафедрасиининг фаолиятини ўрганиш мақсадида ташриф буюрдилар.

Кафедра фаолиятини ўрганиш давомида кафедра қошида ташкил этилган “Гидравлика” лабараториясининг Россия Федерациясидан келтирилган динамик насос, фильтрация ва кавитация жараёнларини тадқиқотини бажарувчи замонавий жиҳоз-қурилмалари, уларнинг ишлаш тартиблари билан танишдилар. Шу билан бирга ушбу кафедра томонидан олиб борилаётган ишлар, уларнинг ютуқлари ва келажак режалари билан ўртоқлашиб, профессор – ўқитувчилар билан ўзаро тажрибалар алмашишди. Ушбу жараён давомида кафедралар ўзаро ўқув режалар ва дастурларни такомиллаштиришда ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳа бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш, уларни амалиётга тадбиқ этиш борасида келишувларни амалга оширдилар. Ушбу тажриба алмашиш профессор-ўқитувчиларни ўзларининг фаолиятларини баҳолашларига, келажак режаларини тузишлари ва фанни ривожлантиришда ҳамда фанлардан таълим беришда соғлом рақобатни оширишга хизмат қилади.

ТИҚХММИ матбуот хизмати