Талабалар турар жойида ички тартиб қоидалари 

 ГМ факультети хотин кизлар кенгаш рахбари З.Ф.Бекназарова ва кенгаш аьзолари томонидан 2021 йил 1-феврал куни 4-сонли талабалар турар жойида қизлар ўртасида «Талабалар турар жойи ички тартиб қоидалари» тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди. Ўтказилган давра суҳбатидан кўзланган мақсад талабалар турар жойида яшовчи қизларнинг кийиниш, муомала маданияти, ахлоқий қадриятлар, ҳамда шахсий ва умумий гигиена ҳақидаги билимларини кенгайтиришдир. Шу билан бирга йиғилган қизларга ҳозирги вақтда  Президентимизнинг алоҳида эьтибор қаратаётган диний қадриятларимизда кўзда тутилган одоб-ахлоқ меъёрлари ҳақида қўшимча маълумотлар берилди. Бу маълумотларни қизларга тушунтириш ёшларни оммавий маданият таъсирларидан ҳимоя қилиш таьлим муассасасининг асосий вазифаларидан биридир.

ТИҚХММИ матбуот хизмати