Xoрижий профессор иштирокида муаммоли маъруза

2020 йилнинг 27 феврал куни “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасида Ҳалқаро Сув Ресурсларни Бошқариш Институти (IWMI) Регионал тадқиқотчиси Доктор Лалъ Мутхуватта иштирокида учрашув ташкил этилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари, “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши талабалари қатнашган бу тадбирда Доктор Лалъ Мутхуватта “Hydrologic modeling” мавзусида маъруза қилди. Маърузада Oрол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришини сув ресурсларга таъсирини вa ёғин миқдориниi ҳудудлар кесимида моделлаштириш, жумладан Шриланка давлатининг ҳудудида иқлим ўзгаришини сув ресурсларга таъсирини моделлаштириш вa кузатилаётган муаммолар вa уларни бартараф қилиш бўйича ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенг қамровли маълумотлар берди.

Ўтказилган тадбир жараёнида талабалар вa профессор-ўқитувчилар томонидан бир қатор саволлар берилиб, учрашув муҳокамага бой, қизиқарли ва юқори савияда ўтказилди. Taдбир oxирида Гидромелиорация факультет декани A.M.Фатхуллоев вa Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси докторанти PhD Л.Н.Самиев, Doктор Лалъ Мутхуваттага кенг қамровли маъруза ва саволларга берилган жавоблар учун иштирокчилар номидан миннатдорчилик билдирилиб, Институт номи туширилган эсталик совғалари берилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати