Бўш вақтни мазмунли ва мақсадли ўтказиш
2022 - йил соат 22 – феврал 18:30 да 4 – сонли талабалар турар жойида маънавий маърифий хамда тозалик тадбирларини ташкил этиш бўйича 2022 – йил 11 – февралдаги “ТИҚХММИ” МТУ ректори Б.Мирзаевга 103 фармойиши бўйича “Гидромелиоратсия” факултети “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси ходимлари иштирокида т.ф.д. дотцент Б.Аманов,ассистент Д.Рахмоновлар талаба ва устозлар билан биргаликда шашка ва шахмат ўйини ўтказилди. Бу маънавий-маърифий тадбирдан мақсад талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишдир. Зеро, ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, “оммавий маданий-маърифий тадбирлар “ ёшларни маънавий-ахлоқий, миллий-маънавий руҳда тарбиялашда катта ўрин тутади . Маданий-маърифий тадбирни ўзига хос хусусиятларини хисобга олиб ўтказиш орқали ёшларни миллий маънавий-ахлоқий қадрият руҳида тарбиялаш,улар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш борасидаги фаолиятимизда юқори самарадорликка эришиш мумкин.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.А.Каримов