ТИҚХММИда “Академиклар учун Инглиз тили” курси

Турли фанлар бўйича дарс берувчи профессор- ўқитувчиларимизни жорий йилнинг  март ойида институтимизнинг Касбий Ривожлантириш Марказида  ташкил этилаётган “Академиклар учун Инглиз тили”            (EFA-English for Academics) курсига таклиф қиламиз. Ушбу курс  А2 ва B1 даражаларига эга бўлган профессор-ўқитувчиларга аудитория ва  онлайн машғулотлари бўйича ўқув дастурини ўз ичига олади. Қатнашувчиларнинг онлайн топшириқлари english.edu.uz ўқув  платформасида ташкил қилиниб, Британия Кенгаши координаторлари томонидан баҳолаб борилади. Курсни муваффақиятли тугатган номзодлар сертификатлар билан тақдирланишади.Ушбу сертификат соҳиблари  институтда ўз фанларини инглиз тилида олиб бориш имконияти   билан бир қаторда, Эл Юрт Умиди Жамғармаси танловининг тўғридан-тўғри  иккинчи босқичига ўтиш имкониятини ҳам  беради.

Ўтказилиш жойи: Касбий Ривожлантириш Маркази

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

Имкониятни бой берманг! Касбий  ривожланишда биринчи бўлинг!

Ўз вақтида рўйхатдан ўтишни унутманг!

Қўшимча маълумот: “Инглиз тили” кафедраси катта ўқитувчиси

телефон рақами: +99894 637-82-46 Гўзал Эшчанова