Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат босқичида

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Ирригатсия ва мелиоратсия

Қишлоқ хўжалик экинларининг суғориш тартиби, усуллари, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, шўрланган ерларни мелиоратив холатини яхшилаш, янги ерларни ўзлаштириш, гидромелиоратив тизимларни лойихалаш, қуриш, ишлатиш ва таъмирлаш, суғориш тармоқларини бошқариш, сувдан фойдала-ниш режаларини тузиш, суғориш тармоқларини автоматлаштириш, сув ўлчаш ва тақсимлаш ишларини амалга ошириш, суғориш техникалари ва улардан фойдаланишни ўргатади.

2.

Мелиорасия ва ерларни рекултивасиялаш

Табиатда экологик мувозанатни сақлаган холда қишлоқ хўжалиги экинзорларининг самарадорлигини ошириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклаш, ахоли яшаш худудларини ободонлаштириш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ерларини мелиоратсиялашнинг турли кўринишлари ва технологияларини қўллаш, рекультивация ва унинг босқичлари ҳамда рекультивациялаш орқали ерларнинг табиий шароитларини яхшилаш учун зарур бўлган кимёвий, ўрмон ва фитомелиоратив ҳамда гидротехник тадбирлар ўрганилади

3.

Табиий шароитларни яхшилаш

Табиат ва унинг ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини бошқариш ва улардан турли мақсадларда самарали фойдаланишни ташкил этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригатсион-мелиоратив ва бошқа сув хўжалигитизимларини лойиҳалаш бўйича билимларни ўргатади.

4.

Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш

Ташқи муҳитнинг ноқулай табиий шарт-шароитларини маданий экинларнинг нормал ривожланиб ўсиши учун суғориш ва зах қочириш услуб ва техникалари ёрдамида амалга ошириш вазифларини бажаради. 

5.

Сув хўжалиги ва мелиоратсияга кириш

Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитлари, сув ресурслари, суғориладиган ерлари ва уларнинг мелиоратив холатлари, сув ресурсларини бошқариш, улардан фойдаланиш тамойиллари, сув манбалари, сув хўжалиги тизими, суғориш тартиби, усуллари ва техникаси, суғориш ва коллектор-зовур тизимлари ва уларнинг вазифаларини ўргатади.

6.

Ўзбекистон ирригасия тарихи

Ўзбекистон ирригатсия тарихи фанида, Ўзбекистонда дастлабки суғорма деҳқончилик маданиятининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ВИИ-ХИВ аслардаги суғорма деҳқончилик, Амир Темур ва темурийлар даврида суғорма деҳқончилик маданияти, ХВИ-ХИХ асрлардаги суғориш тизими, Ўзбекистонда 1917-1990 йилларда ирригатсия ва мелиоратсиянинг холати, мустақиллик йилларида 1991-2019 йилларда Ўзбекистонда ирригатсия ва мелиоратсияни ривожлантиришга йўналтирилган стратегик вазифалар ва уларни амалга ошириш бўйича маълумотлар бериб ўтилади.

7.

Кимёвий мелиоратсия

Шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда кимёвий мелиорантларни қўллаш, тузларнинг ўсимликларга таъсирини ўрганиш ва тупроқнинг таркибидаги зарарли тузларни кетқазишда ва шўр ювиш жараёнининг самарадорлигини оширишда кимёвий мелиоратсия усулларини қўллашни ўргатади.

8.

Йерларни рекультивацияси ва муҳофазаси

Табиатдан фойдаланиш жараёнида бузилган ва ифлосланган ерларни келажакда улардан самарали фойдаланиш мақсадида тиклаш ва атроф мухитни экологик холатини яхшилаш, ерларни мухофазалаш тамойилларини ўргатади.

9.

Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорасияси ва гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш

Йерлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини, иш унумини ва қишлоқ хўжалиги экинларидан олинадиган ҳосилдорликни суғориш орқали мунтазам ошириб бориш,  мелиоратсияни юқори унумли агротехник тадбирлар билан боғлиқ равишда амалга ошириш, сув ресурслари, уларни шаклланиши, улардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалик экинларини суғориш режими, замонавий суғориш усуллари ва суғориш техникаси, суғориш тармоқлари ва уларга қўйиладиган талаблар, сув манбалари, уерларни мелиоратив ҳолати ва уни яхшилаш тадбирлари, шўр эрларни соғломлаштириш, янги эрларни ўзлаштириш, гидромелиоратив тизимларни лойиҳалаш, қуриш, ишлатиш ва таъмирлаш, суғориш тармоқларини бошқариш,  уларда сув ўлчаш ва тақсимлаш ишларини амалга оширишнинг техник-иқтисодий қулай вариантларини топиш, суғориш ишларини автоматлаштириш ва тизим фаолиятини такомиллаштириш бўйича билим ва  кўникмаларни шакллантиради.

Магистратура босқичида

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Мелиоратсия ва ерларни рекультивациялаш

Табиатда экологик мувозанатни сақлаган холда қишлоқ хўжалиги экинзорларининг самарадорлигини ошириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклаш, ахоли яшаш худудларини ободонлаштириш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ерларини мелиоратсиялашнинг турли кўринишлари ва технологияларини қўллаш, рекультивация ва унинг босқичлари ҳамда рекультивациялаш орқали ерларнинг табиий шароитларини яхшилаш учун зарур бўлган кимёвий, ўрмон ва фитомелиоратив ҳамда гидротехник тадбирлар ўрганилади

2.

Мелиорасияда илмий изланислар услублари

Тажриба даласи тупроқларига баҳо бериш, тупроқнинг агрокимёвий, агрофизикавий ҳамда сув–физик хоссаларини ўрганиш учун тупроқ намуналарини олиш ва тайёрлаш, шунингдек таҳлил қилиш, фенологик кузатувларини амалга ошириш, тупроққа ишлов бериш бўйича дала тажрибаларини олиб бориш, чигитни экишга тайёрлаш ва экиш усуллари бўйича тажрибаларнинг ўзига хос хусусиятлари, экинларни парваришлаш агротадбирлари, агротехник йўналишдаги тажриба далаларидан пахта-ғалла (дон) намуналарини олиш, уларни тола-дон хусусиятлари ва сифатини аниқлаш учун лабораторияга топшириш, эрозияга учраган тупроқлар шароитида тажрибалар ўтказиш услублари, шамол эрозиясининг давомийлигини башорат қилишда ЭХМ ва математик услубларидан фойдаланиш, пахта-ғалла мажмуидаги экинларни озиқлантириш бўйича тажрибалар, сизот сувлари сатҳини ўрганиш, лизиметрларда сизот сувларининг тупроқдан буғланиш ва ўсимликлар орқали транспиратсияга сарфланишини, тупроқнинг аератсия қатламида тузларнинг тўпланиш миқдорига қараб, сизот сувлари сарфини аниқлаш, шўрланган тупроқларда дала тажрибалари ва тадқиқотлар ўтказиш услублари, далада ғўзанинг вилтга чалинишини ҳисоблаш, пахта ҳосилини йиғиш ва ҳисобини олиш, пахта ҳосили бўйича олинган маълумотларга статистик услубда математик ишлов бериш усулларини батафсил ўрганиш бўйича маълумотларга эга бўлиш

3.

Тупроқ-ўсимлик-сув боғлиқлик

Тупроқлар, уларнинг турлари, сув-физик хоссалари, тупроқдаги сувлар ва уларнинг турлари, ўсимликлар, уларнинг сувга бўлган талаблари, тупроқ-ўсимлик-сув мажмуаси, уларнинг оптималлиги ва экинлар хосилдорлиги ва тупроқ хоссаларига таъсирини ўргатади.

4.

Яйловлар мелиорасияси

Табиий яйловларни мелиоратсия қилиш усуллари; сизот сувлари яқин жойлашган уерларда суғориладиган маданий яйловлар барпо қилиш технологиялари; шўрланган уерларда суғориладиган маданий яйловлар барпо қилиш технологиялари; мелиоратсия қилинган табиий яйловларда ва суғориладиган маданий яйловларда ўсимликларни этиштириш технологиялари; уер ости, сизот сувларидан фойдаланиш; суғориладиган маданий яйловларда қўлланиладиган суғориш усуллари, техникалари ва технологиялари; яйловларда чорванинг сув таъминоти бўйича маълумотларга эга бўлиш

5.

Суғориш мелиоратсияси

 

Сув ресурсларини бошқариш, улардан самарали фойдаланиш тамойиллари, сув тежамкор суғориш усуллари, ер устидан суғориш ва уларни такомиллаштириш, томчилатиб, ёмғирлатиб, тупроқ остидан, субирригатсия ва туман ҳосил қилиб суғориш технологиялари, уларни лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишни ўргатади.

6.

Сув ресурсларни ўлчови ва воситалар

Суғориш тармоқларидаги, тупроқнинг мақбул суғориш олди намликларини, сизот сувларининг сатҳи ва минерализатсияларини аниқловчи ўлчаш асбоблари ва воситалари ҳамда сув ўлчов воситалари, уларни қўллаш меъёрлари ва қоидаларини, суғориш олди тупроқ намлигини, сизот сувларининг сатҳи ва минерализатсиясини аниқловчи ўлчов воситаларининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва уларни қўллашни ўргатади.

7.

Сув тежамкор суғориш технологиялари

Сув ресурсларини бошқариш, улардан самарали фойдаланиш тамойиллари, сув тежамкор суғориш усуллари, ер устидан суғориш ва уларни такомиллаштириш, томчилатиб, ёмғирлатиб, тупроқ остидан, субирригатсия ва туман ҳосил қилиб суғориш технологиялари, уларни лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишни ўргатади.

8.

Дала тажрибаларини ўтказиш услублари

Мелиоратсия ва суғорма деҳқончиликда амалга ошириладиган амалий дала тажрибаларини, лаборатория изланишларини олиб боришда тасдиқланган ва тан олинган услубиятлар ва уларнинг мохиятини ҳамда олинган маълумотлага ишлов бериш ва уларнинг хаққонийлигини аниқлашни ўргатади.

9.

Ландшафтли ирригатсия

Геотизим тушунчаси, ландшафт, ландшафтли география, экотизим, табиий ландшафт, антропоген ландшафт, маданий ва техноген ландшафтлар хақидаги, табиатдаги мувозанатни сақлаб, атроф мухитни химоя қилиб, табиатдан фойдаланишни, суғорма деҳқончиликни экотизимларга салбий таъсир этмасдан олиб боришни ўргатади.

10.

Биомелиоратсия

Табиатдаги мувозанатни сақлаш, атроф мухитни химоя қилиш, шўрланган ерларни мелиоратив холатини яхшилашда биологик технологияларни: биологик дренаж, фитомелиоратсия, сув ўтлари ёрдамида коллектор-зовур сувларини минерализатсиясини яхшилаш, мелиорант ўсимликлар орқали суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни ўргатади.