Тўгараклар

Кафедра қошида талабаларнинг “Ёш эколог” тўгараги фаолият олиб боради. Ушбу тўгарак фаолиятининг мақсади ёш иқтидорли талаба ва магистрантларни экологик онги, маданияти ва билимини ошириш ҳамда инсон ҳаёти ва фаолияти учун қулай экологик вазиятни вужудга келтириш, экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, аҳоли ўртасида экологик-ҳуқуқий таълим-тарбияни замонавий халқаро андозалар талаби асосида олиб боришни таъминлаш масалари бўйича билим бериш. “Ёш эколог” тўгарак раҳбари кафедра профессори Баходир Исмаилхўжаев. Кафедрада тўгарак доирасида 20 нафардан ортиқ иқтидорли талабалар шуғулланиб келмоқда. Иқтидорли талабалар томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари рахбарлигида республика илмий журналлари ва илмий амалий анжуманлар тупламларида 40 дан ортик мақолалар чоп этилди.

“Ёш эколог” тўгараги хафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари соат 1500 да “Г” – 405 аудиторияда машғулотлар олиб боради. Тугарак фаолияти давомида унинг аъзолари орасида Президент стипендияси ва бошка номдор стипендиялар совриндорлари, шунингдек турли танловлар голиблари тайёрланган. Жумладан 2017 йилда тугарак аъзоси, СРМФ ва УМК мутахассислиги магистранти Мирзакобилов Жахонгир Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шахар кенгаши томонидан ташкил этилган “Ёшлар овози” номли таҳлилий, илмий-амалий анжумани доирасида “Ёшларни экологик маданиятини шакллантириш” йўналиши буйича энг яхши маъруза муаллифи сифатида махсус диплом ва грант билан такдирланди.