Педагогика, психология и методика преподавания

Кафедра “Педагогика, психология и методика преподавания”

Заведующая кафедрой, доктор педагогических наук

Профессор Исмаилова Зухра Карабаевна

Тел.: +99871-237-45-30

Эл.почта: z.ismailova@tiiame.uz

 


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси 1982 йилда ташкил топган бўлиб, п.ф.н., (1982 -2002) проф. К.Д. Мирсаидов п.ф.н., (2003-2010) доцент З.Исмаилова п.ф.н., доцент. Р.А.Асомова (2011-2013), п.ф.н., (2013-2016) доцент Д.О.Химматалиев ва п.ф.н., (2016-2018) доцент М.Х.Байбаева кафедра мудири лавозимида ишлаганлар. 2018 йилдан бугунги кунга қадар п.ф.д., проф. З.К.Исмаилова кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Кафедранинг салоҳиятли педагоглари раҳбарлигида илмий тадқиқот ишлари олиб борилган ва натижада шу кунга қадар 5 нафар фан номзоди, 2 нафар фалсафа доктори (PhD), 2 нафар фан доктори (DSc) ҳимоя қилган. “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси қошида 2001 йилдан буён 13.00.05-“Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича таянч доктарантура фаолият кўрсатиб келмоқда.Бугунги кунда кафедрада бир қанча педагог олимлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар: п.ф.д., профессор З.К.Исмаилова, п.ф.д., профессор в.б. Х.Д.Химматалиев, доцентлар: п.ф.н. Р.К.Чориев, п.ф.н. (PhD) Д.И.Муқумова, п.ф.н. (PhD) Р.Х.Файзуллаевлар, катта ўқитувчи Д.А.Мустафоевалар самарали меҳнат қилишмоқда.Кафедрада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари натижасида 400 га яқин илмий ишлар, жумладан 7 та монография, 4 та дарслик, 10 га яқин ўқув қўлланма,  ўқув-услубий ишланмалар чоп эттрилган.Талабалар илмий жамияти ва таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг эришган ютуқлари, ҳамда ҳамкорлик натижалари ва олиб борилган самарали фаолият натижасида ҳозиргача кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида 2 нафар президент степендияси соҳиби, 2 нафар “Педагогика”, “Касбий таълим” фанларидан олимпиада ғолиблари ва бир қанча номдор степендия соҳиблигига эришилди.Кафедрада ҳозирги кунда республикамиздаги фаолият кўрсатаётган турдош олий ўқув юртлари шунингдек қишлоқ ва сув хўжалиги соҳа йўналишларидаги касб-ҳунар коллежлари  билан инновацион ҳамкорлик шартномалари тузилган бўлиб, “Устоз – шогирд” тизими асосида, Тошкент вилояти Янгийўл қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Қибрай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежи, Тошкент вилояти энергетика касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.


Факультет Гидромелиорация Дисциплины, преподаваемые на кафедре Научные работы Исследователи Сотрудничество Сотрудники кафедры Кружки Расписание занятий Контакты