Диний экстремизм – ёшлар келажагига таҳдид

Инсоният ҳаётига қутқу солувчи иллатлардан бири диний экстремизмдир. 2018 йил 5 декабрь куни “Ирригация ва мелиорация” кафедраси томонидан 3-ТТЖда “Диний экстремизм – ёшлар келажагига таҳдиддир” мавзусига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир масъуллари доц. Ш.Ч.Ботиров, доц. С.А.Касимбетова, асс. Г.Т.Ахмеджонова, асс. Д.О.Абдураимова, асс. Д.Г.Юлчиев,  асс. А.Долидудко, асс. М.С.Ҳайитова, стаж.ўқитувчи Ш.Азизов.

Тадбирда талаба ёшларга бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли оқимлар ўртасида кучайиб бораётган низо ва зиддиятлар тўғрисидаги маълумотлар тақдимот ҳамда видеоролик орқали тушунтириб берилди.  Шу билан бир қаторда талабаларга  тинч ва осуда ҳаётимизни тинчлигини асраш  ҳар бир инсоннинг бурчи эканлиги ва доимо огоҳ бўлишимиз зарурлиги изоҳланди. Тадбир жуда қизиқарли ва савол жавобларга бой тарзда ўтди.

“Ирригация ва мелиорация” кафедраси стаж.ўқит. М.Ҳайитова ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов