Пул мукофоти ва диплом муборак!

Интилганга толе ёр деб бежиз айтишмаган. Заҳмат чекмагунча раҳмат эшитилмаслиги айни ҳақиқат. "Гидромелиорация" факультетининг Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналиши 201 гуруҳида таҳсил олаётган Сирожиддин Жалилов ҳамда илмий раҳбари PhD Луқмон Самиевлар жорий йилнинг 31 октябр санасида аниқ фанлар йўналиши бўйича “Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари” грант танловида  ўзининг “Коллектор - зовур сувларидан қайта фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳаси билан иштирок этиб, танлов ғолиби бўлишди.

УЛАРНИНГ 10 000 000 CЎМ ВА ФАХРЛИ ДИПЛОМ БИЛАН ТАҚДИРЛАНИШИ ИНСТИТУТИМИЗ ЖАМОАСИНИНГ ҲАМ КАТТА ЮТУҒИ БЎЛДИ.

  

 "ГМ" факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов