Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат босқичида
02.02.2021  846

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Педагогика, психология

Педагогиканинг мақсади – инсонларда комиллик сифатларини такомиллаштириш, ёшларни замонавий, ахлоқий-амалий билим кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, ҳар томонлама етук, комил инсонларни тарбиялаш, уларда ҳар бир соҳага мос келадиган билим кўникмаларни ҳосил қилиш.

Психология фанининг мақсади- психологик билимларни эгаллаш, шахс психологияси, унинг фаолияти ва мулоқоти қонуниятлари, психик жараёнлар ва психологик хусусиятлари бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантришдир.

2.

Педагогика

“Педагогика” фани - талабаларни умумий, педагогик ва психологик маданиятини ошириш, инсон фаолияти ҳақида тасаввурни яхлит шакллантириш, шахс хатти харакатлари оқибатларини олдинда сезиш, мустақил ўқиш ва ўз имкониятларини айнан баҳолаш, мақсадга эриш йўлларини топиш бўйича педагогик билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни назарда тутади.

3.

Касбий

психология

Талабаларга касбий фаолиятида зарур бўладиган касб психологиясига оид билимларни бериш, керакли ўқувларни шакллантириш ва кўникмалар ҳосил қилишига имконият яратади.

4.

Бошқарув психология

Рақобатбардош кадрлар тайёрлашда ҳар томонлама етук, баркамол инсон учун юксак маънавиятга хос бўлган қирраларни: поклик, ҳамкорлик, биродарлик, ҳамхурлик, сабр-қаноат, сахийлик каби фазилатларни шакллантиришдан иборат.

5.

Таълим технологиялари

Таълим технологияларининг мақсади – ўқитиш жараёнига технологик ёндашиш асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва воситаларини тадбиқ этади ва қонуниятларини очиб беради.

6.

Касбий таълим методикаси

Касбий таълим жараёнини ташкил этиш, ўтказиш, билим кўникма ва малакаларни баҳолаш йўллари, касбий фаолиятни ташкил этиш, талабаларни касбга йўналтириш масалаларини ўргатади.

7.

Махсус фанларни ўқитиш методикаси

Талабаларни ҳар томонлама баркамол ривожланган, ҳозирги замон руҳида тарбияланган, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида, касб-ҳунар таълимида амалга оширилаётган ислоҳотларни жадал суратларда амалга оширадиган таълим-тарбия ишини ташкил этиш ва уни бажаришга оид долзарб муаммоларни ижобий ҳал эта оладиган, миллий истиқлол ғояси, миллий ва умуминсоний қадриятларимизни чуқур ҳис этиб, уларни таълим-тарбия мазмунига сингдира оладиган шахс-касб таълими ўқитувчиси сифатида шакллантиришдир.

8.

Педагогик махорат

“Педагогик маҳорат” фани - бўлажак ўқитувчиларда касбий маҳорат, ижодкорлик кўникмаларини ҳосил қилиш, муомала маданияти, педагогик техника малакаларини шакллантириш, ўкитувчилик, тарбиячилик маҳоратининг дастлабки малакаларини таркиб топтиришдан иборатдир. “Педагогик маҳорат” фани кузатувчанлик, ижодкорлик, илғор педагогик тажрибаларни мустақил ўзлаштириш сирларини ўргатади. Талабалар ўқиш ва ўқитиш жараёнида диққатни тақсимлаш, билим, кўникма ва малакалар, психик ҳолатларини бошқара олиш ва педагогик техника маданиятини мустақил ўзлаштириш малакаларини шакллантиришни назарда тутади.

Магистратута босқичида

9.

Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат (магистратура)

Илмий-педагогик фаолият учун педагогик технологиялар ва педагогик маҳоратнинг назарий асосларини ўрганиш, амалиётга жорий этиш масалалари ўрганилади.

10

 

 

 

 

11 .

Махсус фанларни ўқитиш методикаси

(магистратура)

 

Бошқарув психология

(магистратура)

 

Махсус фанларни ўқитишда илмий педагогик фаолият учун илғор инновацион методлардан фойдаланиш, ўрганиш, қўллаш масалалари ўрганиб борилади

Рақобатбардош кадрлар тайёрлашда ҳар томонлама етук, баркамол инсон учун юксак маънавиятга хос бўлган қирраларни: поклик, ҳамкорлик, биродарлик, ҳамхурлик, сабр-қаноат, сахийлик каби фазилатларни шакллантиришдан иборат.