Тўгараклар

Кафедра қошида талабаларнинг “Ёш эколог” тўгараги фаолият олиб боради. Ушбу тўгарак фаолиятининг мақсади ёш иқтидорли талаба ва магистрантларни экологик онги, маданияти ва билимини ошириш ҳамда инсон ҳаёти ва фаолияти учун қулай экологик вазиятни вужудга келтириш, экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, аҳоли ўртасида экологик-ҳуқуқий таълим-тарбияни замонавий халқаро андозалар талаби асосида олиб боришни таъминлаш масалари бўйича билим бериш. “Ёш эколог” тўгарак раҳбари кафедра профессори Баходир Исмаилхўжаев. Кафедрада тўгарак доирасида 20 нафардан ортиқ иқтидорли талабалар шуғулланиб келмоқда. Иқтидорли талабалар томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари рахбарлигида республика илмий журналлари ва илмий амалий анжуманлар тупламларида 40 дан ортик мақолалар чоп этилди. Тўгаракга қатнашадиган талабалар кафедранинг илмий изланишларида ўз хисасини қўшиб келмоқда.