Ўқитиладиган фанлар

Бакалаврият босқичида

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Жисмоний маданият ва спорт

      Жисмоний тарбия амалий машқлар жараёнида талабаларда жисмоний маданият, чуқур билим ва амалий мохирлик,соғломлик, психомоторлик, професионал юқори  сифатли харакатга олиб келадиган эпчиллик ва малакалар, соғлом турмуш сиймосини ташкил қилиш учун керак бўлган ўқув, професионал хамда маиший хаёт фаолияти соҳасида пайдо бўладиган муаммоларни ечишга ўқув жараёнида ўз билимини ортиришга ва жисмоний камолотга етишга йўлланма берадиган фанлардан биридир.

2. Валеология асослари Валеология - бу  саломатлик, соғлом турмуш тарзи тўғрисида, организмнинг тез ўзгарадиган ҳаёт ҳолатлари ва ҳодисаларига мувофиқ жавоби тўғрисида, шунингдек, инсоннинг шахсий саломатлиги тўғрисидаги фандир. Унинг марказий муаммоси кишининг ўз саломатлигига муносабати ҳамда индивидуал ривожланиш жараёнида саломатлик маданиятининг тарбияланишидир. Валеология инсонга ташқи ва ички муҳитнинг ўзгарувчан омиллари таъсир этиши шароитларида унинг жисмоний, биологик, психологик, жамоат-маданий жиҳатдан ривожланишнинг барқарорлигини ва соғлиқни сақлашни таъминлайдиган организмнинг генетик ва физиологик имкониятларини ўрганади. Шунингдек, валеология соғлиқ резервларини тадқиқ қилиш, саломатликни миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш, инсонларни соғлом турмуш тарзига йўналтиришни белгилайди.