Илмий ишлар

Кафедрада қуйидаги илмий – тадқиқот ишлари олиб борилди

Илмий тадқиқот ишлар мавзуси

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

1.

Институтда иқтидорли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлашда оммавий спорт турлари бўйича инновацион-педагогик технологияларини ишлаб чиқиш

ИТИ мавзуси бўйича ўқув қўлланма,  монография,  илмий мақолалар, ўқув–услубий қўлланмалар чоп этиш.Талабаларнинг жисмоний тайёргарлигига кўникма ҳосил қилиш ва  жисмоний сифатларини ошириш. Республика, шаҳар миқёсида ўтказиладиган спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, юқори натижаларга эришиш.

ИТИ нинг мақсади: Кафедранинг илмий фаолиятида илмий тадқиқот ишларини бажариш ва уларни ўқув жараёнига жорий этиш, инновацион ва халқаро ҳамкорлик билан бирга иқтидорли спортчи талабалар билан ишлаш йўналишлари ҳам муҳим ўрин тутади. Республика, шаҳар спорт  мусобақаларига институтимиз иқтидорли талабалари фаол иштирок этиб,  ўзимизга   хос  бўлган натижаларга  эришиб,  институт  шарафини  юқори  даражага  кўтариш, шу билан бир қаторда  жисмоний  тарбия ва спорт орқали  талаба  ёшларни      жисмоний  ва маънавий жиҳатдан баркамол шахс бўлиб шакллантириш ва  юқори  малакага эга бўлган, рақобатбардош  мутахассисларни  тайёрлашдан иборатдир.
Вазифалари: - жисмоний чиниқиш ва соғлом ҳаёт кечириш кўникмасини тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кумак бериш, жисмонан бақувват  ва маънавий соғлом мутахассисларни тарбиялаш, миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш ва  талабаларни улар билан шуғулланишга жалб қилиш, жисмоний тарбия орқали касалликнинг олдини олишдаги воситалардан фойдаланиш, спорт машғулотларига ўз-ўзини назорат қила билишни ўргатиш, талабаларни спорт турлари билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб қилиш, маълум спорт турлари  бўйича хакамлик малакасини эгаллашда ёрдам бериш ва ўргатишдан иборат.
Олинган натижалар: 
Тошкент шаҳар саралаш босқичида  “Универсиада-2019” дастурига киритилган спортнинг енгил атлетика, стол-теннис, белбоғли кураш ҳамда  футбол турлари бўйича институтимиз иқтидорли спортчи талабалари қатнашиб, 6та олтин, 5та кумуш, 8та бронза медалларни қўлга киритдилар. 
Мини-футбол бўйича Тошкент шаҳар халқаро ОТМ лари ўртасида “Талабалар лигаси” бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ирригатор терма жамоаси ғолибликни қўлга киритиб кубок соҳиби бўлдилар.