Муаммоли маъруза

"Гидромелиоратсия" факултети "Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш" кафедраси профессор-ўқитувчилари  ташаббуси билан 2021 - йил 19-февраль куни 5450200-Сув хўжалиги ва мелиоратсия ҳамда 5450800 – Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш таълим йўналишларининг 3 ва 4 курс талабалари учун Институтимиз 2-залида муаммоли маъруза ташкил этилди. Муаммоли маърузага Туркия давлатининг Тошкент шаҳридаги  Греен агро  номли томчилатиб суғориш технологиясини ишлаб чиқиш ташкилотнинг бош инженери Акиф Кескинкилич ташриф буюрди.

Муаммоли маъруза давомида Республикамизда амалга оширилаётган сув тежамкор суғориш технологияларнинг жорий қилиниши, ишлаши, эксплуататсияси бўйича долзарб маълумотлар талабалар эътиборига етказилди. Маъруза жуда қизғин ва савол жавоблар билан ўтди. Тадбир талабаларда катта қизиқиш уйғотиб бу каби тадбирларни кўпроқ ташкил этиш ва талабалрга илмий фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кенгроқ тушунтириш айтиб ўтилди. Бундай тадбирлар кафедраларда давом этмоқда.

 

 

ГМТФ кафедраси катта ўқутувчиси Н.Гадайев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати